• eye Специальные возможности
Беларусь Республикаси делегацияси МСКга ташриф бюрди
02.10.2019
4006
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни мамлакатимизга Беларусь Стратегик тадқиқотлар институтининг директор ўринбосари Шендик Татяна Александровна бошчилигидаги Беларусь делегацияси ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни мамлакатимизга Беларусь Стратегик тадқиқотлар институтининг директор ўринбосари Шендик Татяна Александровна бошчилигидаги Беларусь делегацияси ташриф буюрди.

4 октябрга қадар давом этадиган ташриф доирасида Беларусь Стратегик тадқиқотлар институти экспертларидан иборат меҳмонлар мамлакатимиз Парламенти қуйи палатасида, қатор вазирлик, идора ва муассасаларда, шу жумладан фуқаролик жамияти институтларида учрашувларни амалга ошириши кўзда тутилган. Хусусан, 2 октябрь куни экспертлар гуруҳи Мараказий сайлов комиссиясида ҳам бўлди.

Учрашув доирасида меҳмонларга 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш, комиссия аъзолигига номзодлар учун янги форматда ўқув-семинарлари ташкил этиш, халқаро сайлов стандартлари ва тартиб-таомилларини бирлаштирган янги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва унинг афзалликлари, шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакиллантириш ва улардан фойдаланиш каби долзарб масалалар юзасидан маълумот берилди.

Ўз навбатида Беларуслик меҳмонлар демократик сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ Беларусь Республикаси тажрибаси ва қонунилигининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб, сўнги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга, шу жумладан сайлов қонунчилиги ва амалиётига юксак баҳо бердилар.

Икки томонлама мулоқот давомида томонлар вақти-вақти билан ўтказиладиган демократик сайловларни ташкил этишда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг сайлов органлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати