• eye Специальные возможности
Сайловлар демократик тамойиллар асосида ўтади
18.10.2019
2180
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлимида ўтказилган матбуот анжумани жорий йилги сайловга тайёргарлик ишларига бағишланди.

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлимида ўтказилган матбуот анжумани жорий йилги сайловга тайёргарлик ишларига бағишланди.

Муҳим сиёсий жараёнда Фарғона вилоятидан 2 миллион 333 мингдан зиёд сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Вилоятда Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 17 та, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича 60, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 567 округ сайлов комиссияси тузилди. Уларнинг комиссия таркиблари тасдиқланиб, матбуотда эълон қилинди.

photo_2019-10-17_19-20-55.jpg

Марказий сайлов комиссиясининг халқаро матбуот маркази вилоят ҳудудий бўлими ҳам фаолиятини бошлади. Бу ерда барча шароитлар яратилган бўлиб, 20 та компьютер жамланмалари интернет тармоғига уланди.

photo_2019-10-17_19-20-57.jpg

Сайлов кодексининг 89-моддасига мувофиқ, сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари раиси томонидан имзоланган халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига ўтказиладиган сайловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ҳамда Адлия вазирлигининг сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномалар вилоят сайлов комиссиясига тақдим этилди. 

photo_2019-10-17_19-20-59.jpg

Келиб тушган ариза ва маълумотномалар комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва ҳар бир партияга халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига рухсат бериш тўғрисидаги вилоят сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди. Бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакилларига вилоят сайлов комиссиясининг мазкур қарори тантанали топширилди.

 

М.СУЛАЙМОНОВ, ЎзА