• eye Специальные возможности
Давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизлар иштироки
28.10.2019
1386
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппаратида “Аёлларнинг ҳуқуқлари ва гендер тенглиги” мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппаратида “Аёлларнинг ҳуқуқлари ва гендер тенглиги” мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси Ўқув маркази директори Ш.Файзиев маъруза билан иштирок этди. Семинарда давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг тутган ўрни, уларнинг ҳуқуқлари, давлат бошқарувида гендер тенглигини таъминлашнинг ҳуқуқий масалалари ҳамда сайлов қонунчилигида аёлларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш билан боғлиқ амалдаги қонун ҳужжатлари ва бу борадаги халқаро стандартлар таҳлил этилди. Маърузачи томонидан МСКнинг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ги қарори асосида вазирлик ва идоралар, давлат қўмиталари, жамоат ташкилотларида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва сиёсий жараёнларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида ташкил этилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, округ ва участка сайлов комиссияларининг таркибини шакллантиришда хотин-қизларнинг иштироки ва фаоллигини ошириш, сиёсий партиялар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатишда 30%  квота белгиланганлиги алоҳида қайд этилди. Семинар иштирокчиларининг давлат ва жамият бошқарувида гендер тенглигини таъминлаш ҳамда сайлов жараёнларида хотин-қизларнинг иштироки билан боғлиқ саволларига тушунтиришлар берилди.

 

 Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати