• eye Специальные возможности
Тошкент шаҳридаги сайлов комиссиялари билан учрашувлар
28.10.2019
1274
Шу йил 26 октябрь куни Тошкент Ислом Университети биносида Шайҳонтоҳур тумани ҳудудида тузилган  округ сайлов комиссиялари учун семинар йиғилиши ўтказилди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 12 та, шаҳар Кенгашига  сайлов ўтказувчи 60 та ва туманлар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 327 та сайлов округлари ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ушбу сайлов комиссиялари аьзолари ўз фаолиятларини Сайлов Кодекси талаблари асосида олиб бормоқда.

Шу йил 26 октябрь куни Тошкент Ислом Университети биносида Шайҳонтоҳур тумани ҳудудида тузилган  округ сайлов комиссиялари учун семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинар йиғилишида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таьлим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси З.Низомходжаев, Марказий сайлов комиссияси аьзоси Б.Юнусов ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Р.Ҳакимовлар иштирок этдилар.

Семинар йиғилишида Марказий сайлов комиссяиснинг қарори билан тасдиқланган  “2019 йил 20 октябрдан 20 ноябргача Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш ва унда белгиланган асосий тадбирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексидаги янгиликлар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси З.Низомходжаев бўлажак сайловларни мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари ҳақида ҳамда  сайловчиларнинг мамлaкат Парламенти ва маҳаллий Кенгашларга муносиб номзодларни сайлашлари муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўз юритди.

Марказий сайлов комиссияси аьзоси Б.Юнусов Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган қоидаларни барча сайлов комиссиялари толмонидан аниқ ва бир хилда бажарилиши зарурлиги ҳамда сайлов ўтказишнинг умумэътироф этилган нормаларини сайлов жараёнида амалга оширилишида миллий сайлов қонунчилигимизда эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди. Семинар қатнашчиларига сайловнинг асосий принциплари xақида ахборот берилди.

Сайлов Кодексининг 4-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийдир. Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) сайлаш ҳуқуқига эгадир.

Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Сайлов тизимининг демократик моҳияти сайловнинг умумий бўлишида, яъни барча фуқароларнинг сайловда иштирок этишидагина эмас, шунингдек, сайловнинг тенг бўлишида ўз ифодасини топади. Умумий ва тенг сайлов принциплари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Умумий сайлов бўлмаса, тенг сайлов ҳам бўлиши мумкин эмас.

Семинар қатнашчиларининг фуқарлоларнинг сайловда иштироки, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва ахборот олишда яратилаётган янги имкониятлар юзасидан берилган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Аввал хабар қилинганидек, бундай учрашувлар Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Миробод, Мирзоулуғбек ва Якксасарой туманларида ҳам ўтказилган эди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Р.Ҳакимов Марказий сайлов комиссияси аьзолари билан шаҳарнинг барча туманларида шундай учрашувлар ўтказилиши режалаштирилганлигини маьлум қилди.

 

Баҳодиржон Юнусов

Марказий сайлов комиссияси аьзоси