• eye Специальные возможности
Бахтиёр Тавар Худоёрзода: Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келади
20.12.2019
3255
Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Тожикистон Республикаси сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Тавар ХУДОЁРЗОДА ЎзА мухбирига интервью берди.

– Ҳар бир мамлакат учун парламент сайловлари муҳим сиёсий жараён ҳисобланади. Ўзбекистонда, айниқса, сўнгги йилларда бўлаётган ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Шу сабабли бу йилги сайловларга халқаро ташкилотларнинг қизиқиши катта.

Халқаро кузатувчилар миссияси муайян сайловлар бошланишидан олдин мамлакатдаги сайловолди ҳолатни, шу жумладан, сайловларга тайёргарликни баҳолаш мақсадида юборилади. Уларнинг вазифаси – сайловлар билан боғлиқ тадбирларнинг мақсадга мувофиқлигига тааллуқли тавсияларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистонда бўладиган сайловларда МДҲ кузатувчилар миссияси таркибидаман. Бўлажак сайловларга пухта тайёргарлик кўрилганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Сайлов жараёнларининг демократик тамойиллар асосида, холис, очиқ, шаффоф руҳда ўтиши энг асосий принциплардан бири ҳисобланади.

Сайлов кодекси, умуман, Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келади.

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА