• eye Специальные возможности
КЕУН ЖУНГ БУ: ЁШЛАРНИНГ ЎЗГАЧА ФАОЛЛИГИНИ КЎРИБ, ХУРСАНД БЎЛДИМ
22.12.2019
2227
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнини кузатиш мақсадида Жанубий Кореялик халқаро кузатувчи, вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Кеун Жунг Бу Қарши шаҳридаги бир нечта сайлов участкасига ташриф буюрди ҳамда сайлов участкаларидаги жараёнлар билан танишиб, ташкилотчилик даражаси ва сайловчилар фаоллигини юқори баҳолади.

- Ўзбекистонда халқаро кузатувчи сифатида биринчи марта ишлаётганим йўқ, - деди Кеун Жунг Бу. – Бугунги сайлов аввалгиларидан анча фарқ қилади. Савия анча юқори. Кеча ва бугун бир қатор сайлов участкалари фаолияти ва уларда яратилган шароитлар билан танишдим. Умуман, сайловга муносиб тайёргарлик кўрилган. Фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг ўзгача фаоллигини кўриб, хурсанд бўлдим. Бу Ўзбекистонннинг келгуси тараққиёти учун хизмат қилади.