• eye Специальные возможности
Овоз бериш қонунчиликка мос тарзда ўтмоқда
22.12.2019
1337
Халқаро кузатувчи Тошкент шаҳридаги 885- ва 544 сайлов участкаларида сайловчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Участка сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди ва ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Овоз бериш қонунчиликка мос тарзда ўтмоқда

 

Америка Қўшма Штатларининг Касбий сиёсат маркази ижрочи директори Эфган Нифти Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, сайлов жараёнлари билан танишди.

Халқаро кузатувчи Тошкент шаҳридаги 885- ва 544 сайлов участкаларида сайловчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Участка сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди ва ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Сайлов участкаларида тайёргарликнинг бориши ва сайлов бошлангандан кейинги жараён билан танишган кузатувчи Ўзбекистонда янги Сайлов кодекси асосида сайловларни ўтказишга яхши тайёргарлик кўрилганига юқори баҳо берди. Овоз бериш демократик руҳда, шаффоф муҳитда, қонунчиликка мос ўтаётганини қайт этди.

ЎзА