• eye Специальные возможности
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам овоз бериш давом этмоқда
22.12.2019
1569
Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида, чекка қишлоқларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар уюшқоқлик билан ўтмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида, чекка қишлоқларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар уюшқоқлик билан ўтмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳридаги 42-сайлов участкасида бўлиб, муносиб номзодларга овоз берди. Мазкур участка сайлов комиссияси раиси Зина Казбекованинг таъкидлашича, ҳудудда жами 2 минг 479 нафар сайловчи бўлиб, шундан 52 нафари илк марта овоз беради. 

 

2 (1).JPG  


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларига сайлов ўтказувчи 622 та сайлов участкасида сайловчилар учун барча шароитлар яратилган. Жорий йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” шиори остида халқаро стандартлар, принциплар асосида қабул қилинган Сайлов кодекси бўйича ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ, 6 минг 378 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди. Сайловлар жараёнини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари кузатиб бормоқда.

Ҳар бир сайловчи ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда сайловларда фаол иштирок этиб, мамлакатимиз келажагига бефарқ эмаслигини амалда намойиш этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ​ (сурат), ЎзА