• eye Специальные возможности
Сайловда маҳбуслар қатнашиши мумкинми?
22.12.2019
1244
Халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Сайловда маҳбуслар қатнашиши мумкинми?

Халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Вазир сайлов жараёнида хавфсизликни таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

Бевосита вазирлик тизимидаги жазони ижро муассасаларида ҳам сайлов участкалари ташкил этилган.

Зеро, Сайлов кодексига мувофиқ оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган озодликдан маҳрум этилган шахсларгина сайловда иштирок этмайди.

Айнан шулардан бошқа маҳбуслар, тергов ҳибсхоналаридаги шахслар эса овоз бериши мумкин.

Шу мақсадда жазони ижро этиш муассасаларида 3 минг 619 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов куни соат 11 гача маҳбуслардан 78 фоизи овоз берган.

Н. АБДУРАИМОВА, ЎзА