• eye Специальные возможности
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан
23.12.2019
4589
Сайловларни қонунийлик, очиқлик, ошкоралик принциплари асосида ўтказиш мақсадида, Марказий сайлов комиссияси томонидан ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ўрганиб борилмоқда.

Сайловларни қонунийлик, очиқлик, ошкоралик принциплари асосида ўтказиш мақсадида, Марказий сайлов комиссияси томонидан ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ўрганиб борилмоқда.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг “Телеграмм” каналида хабар қилишича, округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳри Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилган.

Ҳозирги вақтда, ушбу хабар Марказий сайлов комиссияси томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳолатни ўрганиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Марказий сайлов комиссияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамда блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг бевосита иштирокида Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги сайлов жараёни ўрганиб чиқилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизга ташриф буюрган халқаро кузатувчилар томонидан ҳам ушбу масалага қизиқиш билдирилган. Уларга кузатувни тўсиқсиз амалга ошириши учун барча имкониятлар яратилган.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги ҳолат қонуний тартибда ўрганиб чиқилганидан сўнг, ўрганиш натижалари бўйича тўлиқ ахборот берилиши таъминланади.