• eye Специальные возможности
ХХР миссияси: “Демократик тараққиёт йўлида Ўзбекистон халқига куч ва муваффақият тилаймиз!”
23.12.2019
1904
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Хитой Халқ Республикаси кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Гао Юйшэн нутқ сўзлади.

Хитой Халқ Республикаси кузатувчилари миссияси раҳбари Гао Юйшенга кўра, хитойлик кузатувчилар Тошкент шаҳридаги 5 та сайлов участкасини кузатиб, барчаси сайлов қонунчилигига мос ўтаётгаанига гувоҳ бўлди.

Сайлов комиссияси аъзолари сайловчиларга керакли барча маълумотларни таъминлаб бергани, уларнинг саволларига жавоб ўз вақтида жавоб қайтараётгани ижобий ҳол бўлди.

ХХР кузатувчилари миссияси сайлов жараёнлари Ўзбекистон Сайлов Кодекси ва халқаро қонунчилик меъёрларига мос ўтганини қайд этди.

"Биз Ўзбекистон халқига демократик тараққиёт йўлида куч ва муваффақият тилаймиз", деди жаноб элчи.

Sof.uz