• eye Специальные возможности
Марказий сайлов комиссияси хабар беради
24.12.2019
1770
​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига сайловларда иштирок этган номзодлар Шарипов Шерзод ва Адамбаев Қаҳрамонларга нисбатан номзодликдан воз кечишга тазйиқ бўлаётгани тўғрисидаги хабарларга эътибор қаратди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига сайловларда иштирок этган номзодлар Шарипов Шерзод ва Адамбаев Қаҳрамонларга нисбатан номзодликдан воз кечишга тазйиқ бўлаётгани тўғрисидаги хабарларга эътибор қаратди.

Мазкур хабарни ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига сайлов ўтказувчи А.Қодирий ва Темирйўлчи округ сайлов комиссияларининг баённомалари ўрганилди.

Баённомаларга кўра А.Қодирий сайлов округи бўйича Халқ демократик партиясидан кўрсатилган Адамбоев Қаҳрамон энг кўп, яъни овоз беришда иштирок этган 1 686 нафар сайловчиларнинг 568 та ёки 34,8% овозини олган.

Шунингдек, Темирйўлчи сайлов округи бўйича Халқ демократик партиясидан кўрсатилган Шарипов Шерзод ҳам энг кўп, яъни овоз беришда иштирок этган 2 150 нафар сайловчиларнинг 601 та ёки 28,0% овозини олган.

Сайлов кодексининг 96-моддасига асосан сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

Сайлов кодексининг 59-моддасига асосан агар маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади. Такрорий овоз бериш икки ҳафталик муддатда ўтказилади.

Шуни инобатга олиб, Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига юқорида қайд этилган сайлов округлари бўйича такрорий овоз бериш ўтказилади.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларни қўшимча ўрганиш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш учун зарур материаллар прокуратура идораларига тақдим қилинди.