• eye Специальные возможности
Ўзбек миллатига мансуб депутатлар 130 нафарни ташкил қилади
06.01.2020
1676
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин қизлар, 39 нафарини ёки 26 фоизини олдин ҳам Қонунчилик палатаси депутати бўлганлар ташкил этади.

Депутатларнинг 9 нафари ёки 6 фоизи 30 ёшгача, 97 нафари ёки 65 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 44 нафари ёки 29 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагилар. Энг ёш депутат 26 ёшда. Энг ёши улуғ депутат 71 ёшда.

Ўзбек миллатига мансуб депутатлар 130 нафар ёки 87,0%ни, бошқа миллат вакиллари – 20 нафар ёки 13%ни ташкил қилади. Улардан қорақалпоқ ва рус миллатига мансублар 5 нафардан, қозоқ ва тожик миллатига мансублар 3 нафардан, корейс миллатига мансублар 2 нафарни ҳамда 1 нафардан туркман ва қирғиз миллатига мансуб депутатлар ташкил қилади.