• eye Специальные возможности
Қўмиталар янги таркибдаги Ҳукумат аъзоларига номзодларни кўриб чиқдилар
22.01.2020
1572
2020 йил 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.

2020 йил 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбирларда Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодлар халқ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ўз ҳаракатлар режасини тақдим этдилар.

Эътиборлиси, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар “Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга асосан масъул қўмиталар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, молия вазири, транспорт вазири, қурилиш вазири, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, иқтисодиёт ва саноат вазири, энергетика вазири, Давлат статистика қўмитаси раиси, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни;

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — адлия вазири, мудофаа вазири, ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири, Давлат божхона қўмитаси раиси ҳамда Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни;

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси, инновацион ривожланиш вазири, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, олий ва ўрта махсус таълим вазири, халқ таълими вазири, мактабгача таълим вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазири, маданият вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, соғлиқни сақлаш вазири, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзодларни;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — қишлоқ хўжалиги вазири, сув хўжалиги вазири, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни;

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси — .Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси, соғлиқни сақлаш вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимларига номзодларни;

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташқи ишлар вазири, инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимларига номзодларни дастлабки тарзда кўриб чиқдилар ҳамда маъқулладилар.