• eye Специальные возможности
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилмоғи зарур
15.04.2020
1516
​​​​​​​Савоб ишни ҳар ким ва ҳар куни қилмоғи даркор. Бу нақл, амал бизга ота-боболаримиздан мерос. Бутун дунёи жаҳон, мамлакатимиз аҳли коронавирус пандемияси сабаб синовли кунларни бошидан кечираётган шу кунларда атрофимизда ўзгаларга ёрдам қўлини чўзишни ўзининг инсонийлик бурчи деб билиб, савоб ишларга шошилаётган инсонларнинг кўплигини кўрмоқдамиз.

Савоб ишни ҳар ким ва ҳар куни қилмоғи даркор. Бу нақл, амал бизга ота-боболаримиздан мерос. Бутун дунёи жаҳон, мамлакатимиз аҳли коронавирус пандемияси сабаб синовли кунларни бошидан кечираётган шу кунларда атрофимизда ўзгаларга ёрдам қўлини чўзишни ўзининг инсонийлик бурчи деб билиб, савоб ишларга шошилаётган инсонларнинг кўплигини кўрмоқдамиз.

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг бир гуруҳ ходимлари Республика қон қуйиш марказида даволанаётган ва донорлар ёрдамига муҳтож беморлар учун қон топширдилар. Таъкидлаш жоиз, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти короновирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида донорлар сони кескин камайгани, аҳволи оғир беморларга донорлик қони зарурлигини маълум қилиб, бу борада юртдошларимиздан ёрдам сўраган эди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати