• eye Специальные возможности
Сайлов комиссиялари раислари ва котибларига қимматбаҳо совғалар топширилди
29.06.2020
1369
​​​​​​​2019 йил 22 декабрь куни “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!” шиори остида ўтказилган Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар юқори савияда ва кўтаринкилик билан ташкил этилди ва бу хорижий давлатларнинг кузатувчилари томонидан ҳам юксак баҳоланди.

2019 йил 22 декабрь куни “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!” шиори остида ўтказилган Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар юқори савияда ва кўтаринкилик билан ташкил этилди ва бу хорижий давлатларнинг кузатувчилари томонидан ҳам юксак баҳоланди.

Албатта, сайлов жараёнини ташкил қилиш ва уни ўтказиш ўзига хос мураккаб ва машаққатли вазифалардан иборат бўлиб, уларни қонунийлик, адолатлилик, холислик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказиш асосан сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юклайди.

 Марказий сайлов комиссиясининг сайлов якунлангандан сўнг сайлов комиссиялари фаолларини тақдирлаш тўғрисида қарори қабул қилинган эди. Бироқ, COVID-19 вируси пандемияси туфайли ушбу қарорни ижроси муайян муддатга кечиктирилди.

Айни кунларда, Сайлов – 2019 кампаниясини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга самарали ҳисса қўшган, тажрибали, фаол Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раислари, шунингдек вилоят сайлов комиссиялари раис ва котибларига “Марказий сайлов комиссияси” ёзуви туширилган эсдалик қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Мукофотланганларни тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси янги Сайлов Кодексига асосан, янгича руҳ билан ўтказилган Парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари очиқ ва ошкора, ҳаққоний, чинакам ва адолатлилик тамойиллари асосида халқаро сайлов стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда бўлиб ўтди.

Республикамиз бўйича ташкил қилинган округ ва  участка сайлов комиссияларида жами 180 мингдан зиёд аъзолар иштирок этганлиги ва улар учун 12 та модулдан иборат махсус ўқув курслари ташкил этилиб, 2019 йилнинг июль-ноябрь ойларида мамлакат ҳудудларида ўтказилганлиги, сайловда самарали натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этди.

Бу ҳақда сўз юритганда МДҲ, МДҲ ПА, ШҲТ, ТТДК, ТТДК ПА, ЕҲҲТ, ЕҲҲТ ПА, ЕҲҲТ ДИИБ, БСОА каби халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари ҳамда кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг фикрларини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Албатта, ҳар гал сайловлар – унда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва номзодларнинг Парламентда имкон қадар кўпроқ ўринни эгаллашлари учун соғлом рақобат кураши остида бўлиб ўтади. Сайлов жараёнида минглаб сайловчилар билан ишлашнинг ҳам ўзига хос мураккаб томонлари бор. Шундан келиб чиққан ҳолда сайловда иштирок этган маҳаллий ва халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёни ва амалиётини янада такомиллаштириш, учраган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги фикрлари доимий диққат марказимизда бўлади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати