• eye Специальные возможности
Гендер тенгликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
16.07.2020
1491
Бугун, 16 июль куни, Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси Гульноза Раҳимова комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раиси Т.К.Нарбаева олиб борди.
Йиғилишда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиянинг 2020 йил биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлари билан бирга зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика марказининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти  муҳокама қилинди.

Шунигдек, йиғилишда зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилиши керак бўлган хизмат турларини акс эттирувчи ҳужжат тақдимоти ўтказилди.