• eye Специальные возможности
AҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
03.11.2020
1540
Бугун 2020 йилнинг 3 ноябрь куни AҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. “Оқ уй” учун асосий курашлар икки йирик сиёсий партияларнинг вакиллари – республикачилар партиясидан бўлган амалдаги президент Доналд Трамп ҳамда демократлар партияси номзоди Жо Байден ўртасида бўлмоқда.

Бугун 2020 йилнинг 3 ноябрь куни AҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. “Оқ уй” учун асосий курашлар икки йирик сиёсий партияларнинг вакиллари – республикачилар партиясидан бўлган амалдаги президент Доналд Трамп ҳамда демократлар партияси номзоди Жо Байден ўртасида бўлмоқда.

АҚШда сайлов кампанияси жорий йилнинг 4 февраль куни бошланган. Кампания даврида  нафақат номзодлар балки сайловчиларнинг фаоллиги АҚШ тарихида муддатидан олдин овоз беришни рекорд даражага олиб чиқди. 3 ноябрь ҳолатига кўра, 98 миллиондан ортиқ сайловчилар овоз бериб бўлган. Расмий маълумотлар 35 та штатда 50 фоиздан ортиқ сайловчилар  муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида иштирок этганини кўрсатмоқда.

The Guardian нашрининг хабар беришича муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида қарийб 60 миллион киши почта орқали, 34 миллион киши эса жойларда овоз берган.

Aмерика сайлов қонунчилигига кўра, AҚШлик сайловчилар бугун AҚШ президентлиги учун номзодларга ва сайлов делегатларига овоз беришади. Сайлов делегатлар эса AҚШ президенти  ва вице-президентини сайлашади.

Бир қатор мамлакатлардан фарқли ўлароқ, АҚШда президентликка номзодлар хоҳлаган муддат давомида сайловолди ташвиқотини ўтказишлари мумкин. Масалан, Президент Трамп 2017 йилдан буён  турли штатларда "Американи қайтадан буюк қил" шиори остида мунтазам равишда сайловолди ташвиқотларини ўтказиб келмоқда.

Сўнги бир ҳафта ичида президент Доналд Трамп сайловнинг асосий натижаларини ҳал қилувчи штатлар бўйлаб сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Демократлар сайловолди ташвиқотини телевидения орқали ўтказишга бор эътиборини қаратган.

Президент этиб сайланиш учун номзодлардан бири сайлов қўмитасида умумий ҳисобда энг камида 270 делегатга эга бўлган штатларда ғолиб чиқиши лозим. Делегатлар сони муҳим бўлгани боис амалда мамлакат бўйлаб энг кўп овоз олган номзод президент этиб сайлана олмаган ҳолатлар ҳам кузатилган. Демак, АҚШ президенти ким бўлишини  делегатларнинг якуний натижаси белгилаб беради.