Бугун 22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида маҳаллий Кенгашнинг бўшаб қолган ўринига депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги қарорига хамда Оҳангарон шаҳар Кенгашининг қарорига асосан Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши 1-Адолат округи 134-сайлов учаскасида бўшаб қолган ўринга сайлов жараёни бошланди.