• eye Специальные возможности
Энг илғор демократик тамойиллар асосида
27.04.2021
1394
Сайлов – давлат ва жамият ҳаётида муҳим сиёсий воқеа. Давлатни ривожлантириш, халқ фаровонлигини муттасил юксалтиришнинг муҳим восита ва имкониятларидан биридир. Гап ана шу улкан имкониятдан самарали фойдаланишда. Бу эса, аввало, сайлов ташкилотчиларининг билими ва кўникмасининг нечоғлик юксаклигига, уларнинг дилидаги халқ ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусининг мустаҳкамлигига ҳам боғлиқ.

Барчамизнинг хабаримиз бор: давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таъкидланганидек, жорий йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади.

Президент сайлови мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта муҳим устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида  ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлади.

Бу участка сайлов комиссияларидан то Марказий сайлов комиссиясигача – барча даражадаги сайлов комиссиялари, барча сайлов ташкилотчилари ўз ишини энг илғор демократик принциплар асосида ва юксак ташкилий даражада амалга оширишини тақозо қилишини яна бир бор таъкидламоқчиман.

Марказий сайлов комиссиясининг ўтган галги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури батафсил муҳокама қилинган ва тасдиқланган эди.

Ижросига жадал киришилган Дастурда   Сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни (аъзоларини) тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш белгиланган.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Концепция лойиҳаси тайёрланди. Бугунги мажлисимизда унинг лойиҳаси батафсил муҳокама қилигани ва тасдиқлангани ана шу тизимли ишларнинг тасдиғидир.  

Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссия Раиси