• eye Специальные возможности
Семинар-тренинглар: назария ва амалиёт бирлиги
24.05.2021
1392
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 майдан ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билими ва амалий кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 майдан ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билими ва амалий кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда.

 

Давлат бошқаруви академиясида Тошкент шаҳридаги 77 нафар ҳудудий тренер ҳамда сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари семинар-тренингларда иштирок этмоқда.

 

Машғулотлар давомида сайлов комиссиялари аъзолари “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъий амал қилиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлмоқдалар.

 

 

Тошкент шаҳрида  ўтказилаётган семинарларга ҳам сайлов ҳуқуқига ихтисослашган етакчи олимлар ва экспертлар жалб этилди.

 

“Семинар-тренингларга янгича ёндошув, шунингдек машғулотларда интерфаол воситалар ва замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланилаётгани машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширмоқда, - дейди Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Хушвақт Хайитов. -  Иштрокчилардан округ ва участка сайлов комиссиялари бинолари ҳамда овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини таъминлаш, сайлов натижаларини аниқлашдаги тартибларни пухта билиш таълаб этилади. Шу боис, уларнинг олган назарий билими  амалий машғулотларда янада мустаҳкамланмоқда”.

 

Ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билими ва амалий кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар давом этмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси

 Матбуот хизмати