• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди
07.07.2023
483

Бугун, 7 июль куннинг иккинчи ярмида Марказий сайлов комиссиясида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди.

Улар қаторида Туркий тилли давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари С.Жафаров ҳамда Туркий Давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси миссияси раҳбари Ҳ.Ипек бошчиликларида миссиялар, Бангладеш сайлов комиссияси котиби А.Жаҳангир, Қирғиз Республикаси МСК раис ўринбосари Н.Койчукеев ва Қозоғистон МСК Раис Н.Абдиров раҳбарлигида делегациялар ташриф буюришди.

Учрашувда 9 июль куни ўтказиладиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Кузатувчилар томонидан сайловчиларнинг сайловга оид ахборотлар билан юқори савияда таъминланганлиги, бир қатор сайлов участкаларида биометрик-идентификация қурилмаларидан тажриба синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро ташкилотлардан ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчи кузатувчилар 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Халқаро ва хорижий кузатувчилар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида сайлов участкаларида бўлиб, кузатувлари юзасидан тегишли хулосалар ва тавсиялари беради.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот маркази