• eye Специальные возможности
Республика бўйлаб суд ходимлари учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда
18.10.2019
2012
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Бухоро ва Навоий вилояти судья ва суд ходимлари иштирокида сайлов қонунчилиги ва сайлов ҳуқуқи бузилиши бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳар судьялари ҳам иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Бухоро ва Навоий вилояти судья ва суд ходимлари иштирокида сайлов қонунчилиги ва сайлов ҳуқуқи бузилиши бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳар судьялари ҳам иштирок этдилар.

 

Тадбирда “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” шиори остида ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови, Сайлов кодекси ва ундан ўрин олган 30 дан ортиқ янги нормаларда ўз ифодасини топган кўплаб ўзгаришлар, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида сўз юритилди.

photo_2019-10-18_14-59-44 (2).jpg

Семинар-тренинг иштирокчиларига “Сайлов тизимларининг халқаро фонди” (IFES) аниқлаган сайловга оид низоларни самарали кўрилишини тартибга солувчи еттита мезон тўғрисида, шунингдек, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакт, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “МДҲ мамлакатларида демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқи ва эркинликлари тўғрисида”ги Конвенция каби халқаро ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

 

Сўзга чиққанлар хорижий давлатларда сайлов қонунчилиги бузилиши ҳамда сайланувчи ва сайловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жорий этилган стандартларни Россия Федерацияси, Финляндия, Сербия, Япония, Буюк Британия, Грузия давлатлари мисолида кўриб чиқишди.

photo_2019-10-18_14-59-51 (2).jpg

Сўзга чиққанлар томонидан такидланганидек, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаб қўйилган.Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда сайловга оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи 8 та модда ўз ифодасини топган. 

 

Машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, сайлов комиссиялари, референдум комиссиялари фаолиятига аралашганлик учун, уларнинг қарорларини бажармаганлик учун, номзод, ишончли вакил, кузатувчи ёки сиёсий партиянинг ваколатли вакилининг ҳуқуқлари бузилганлиги учун, референдумга қўйилган масалалар бўйича сайловолди ташвиқоти, ташвиқот ишларини олиб бориш шартлари ва тартибини бузганлик учун, номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида нотўғри маълумот тарқатганлик учун, сайлов ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш пайтида ахборот ва ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилган ёки бузганлик учун, маъмурий жавобгарлик хусусида сўз борди.

 

Тадбирда бу ва бошқа масалалар бўйича  Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик институтининг профессор-ўқитувчилари  батафсил тушунтириш бериб ўтдилар.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати