• eye Специальные возможности
Сайлов қонунчилиги тарғиботи давом этмоқда
23.10.2019
3389
Шу йилнинг 22 декабр санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар тобора яқинлашмоқда. “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!” умумшиори остида ўтадиган муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик айни авжида. Бу жараёнда аҳолининг ҳуқуқий маданияти, хусусан, сайлов қонунчилигидан ҳабардорлигини ошириш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан мамлакатимиз бўйлаб 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик муносабати билан вилоятнинг барча ҳудудларида, меҳнат жамоаларида Сайлов кодекси мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, сайловларнинг мамлакатимиз сиёсати, халқимиз ҳаётидаги аҳамиятини тарғиб этишга доир кўплаб учрашув ва мулоқотлар, давра суҳбатлари, амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Нурафшон шаҳридаги вилоят Адлия бошқармасида ташкил этилди. Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ўтказилган мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 94-Нурафшон округи ҳудудидаги аҳоли вакиллари, округ аъзолари, тегишли жамоат тузилмалари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қайд этиш жоизки, айни пайтда вилоятда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 13 та, Халқ депутатлари Тошкент вилоятига сайлов ўтказувчи 60 та, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 626 та округ сайлов комиссиялари тузилди. Шунингдек, 950 та сайлов участкаси мавжуд. Сайловларда овоз берувчилар сони 1 млн 830 минг 676 нафарни ташкил этмоқда.

Анжуманда сўзга чиққан Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов, мазкур комиссия аъзоси Баҳодир Юнусов ва бошқалар халқимизнинг сиёсий онги ва маданияти жамиятда кечаётган янгиланиш ва ўзгаришларга монанд ўсиб бораётгани, жамиятда очиқлик таъминланаётгани, бўлажак сайловлар Сайлов кодекси асосида ўтиши айни жараёнга ҳамда юксак демократик тамойилларга тўла мувофиқ экани хусусида сўзлаб, кодекснинг ўзига хос муҳим жиҳатлари ҳусусида фикр юритдилар.

Шунингдек, округ комиссиялари аъзоларига сайловларни юқори даражада ташкил этиш, бу борада кодексда назарда тутилган тамойилларга оғишмай амал қилиш борасидаги зарур тавсиялар берилди ва фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Халқаро Матбуот маркази

Тошкент вилояти бўлими