• eye Специальные возможности
МСК Матбуот хизматига раҳбар тайинланди
13.12.2019
4295
Сайловлар жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Улар сайловчиларни сайлов жараёнларининг боришидан хабардор этиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш, номзодларни ташвиқ қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Бу борада ОАВ билан алоқаларини таъминлаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади. Айни шу мақсадда МСК Матбуот хизматига Назиров Дилшодбек Бохадирович раҳбар этиб тайинланди.

Дилшодбек Назиров 1975 йилда туғилган, олий маълумотли- Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – шарқшунос-филолог, араб тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2018 йил 6 январдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси «O‘zbekiston 24» телеканали Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар студиясининг бош муҳаррир лавозимида ишлаб келмоқда.

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати