• eye Специальные возможности
Ўзбекистон Қаҳрамони Абдимурод Бозоров муносиб номзодга овоз берди
22.12.2019
1727
Қамаши туманидаги Сарбозор қишлоғида жойлашган, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 135-Ғузор сайлов округига қарашли 788-сайлов участкасида сайловлар юқори савияда ўтказилмоқда. Сайлов участкаси участка харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари, яъни телефон, принтер, интернетга уланган ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга комьпютерлар, сейф, канцелярия товарлари, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланган.

Кузатувчилар учун алоҳида жойлар ҳозирланган. Чақирув плакатлари, сайлов қутиси, барча номзодларнинг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, шаҳар, туман сайлов комиссиялари томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури, сайловчиларнинг тартиб билан тизилган рўйхати, тиббиёт хонаси, яширин овоз бериш учун кабиналар — барча-барчаси тайёргарликнинг савияси бурунги сайловлардан сезиларли даражада ортганини кўрсатиб турибди.

– Бизнинг ёшдаги одамларда бир неча сайловларни солиштириб кўриш имкони бор, – дейди Абдимурод Бозоров. – Бугунгини аввалгилари билан таққосласак, катта фарқ сезилиб турибди. Бу олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам, сайлов участкасида овоз бериш жараёнларига кўрилган тайёргарликда ҳам намоён бўлмоқда. Сайлов кодекси қабул қилиниши нақадар ҳаётий зарурат бўлганини бугун сайлов чоғида овоз бериш учун келаётган одамларнинг кайфиятидан чуқур ҳис қилдим. Очиғи, сенатор сифатида кодекснинг қабул қилинишида иштирок этганимдан қувониб кетдим. Участкада овоз бериш жараёни юқори савияда ташкил қилинибди. Ҳеч қандай оворагарчиликсиз ўзим танлаган номзодларга овоз бердим.

Мазкур участкада 2 минг 418 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, ўзи танлаган номзодларга овоз бермоқда. Қўшни Қирққиз қишлоғи аҳолиси ҳам шу ерда овоз беришда иштирок этмоқда. Комиссия раисининг маълум қилишича, икки қишлоқ орасидаги масофа 5-6 километрни ташкил этса-да, йўл билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки икки қишлоқ орасида транспорт қатнови йўлга қўйилди.

Ў.БАРОТОВ, ЎзА