• eye Специальные возможности
Бўшаб қолган ўринлар бўйича халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловлар ҳақида ахборот
21.10.2020
1739
2020 йил COVID-19 Пандемияси бутун дунёда барча соҳаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, сайлов жараёнлари билан боғлиқ муносабатлар ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ, сўнгги бир неча ой давомида, пандемия шароитига қарамай сайлов ва референдумларда овоз бериш жараёнлари кўплаб мамлакатларда бўлиб ўтди. Шу жумладан Ўзбекистонда ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилмоқда.

2020 йил COVID-19 Пандемияси бутун дунёда барча соҳаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, сайлов жараёнлари билан боғлиқ муносабатлар ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ, сўнгги бир неча ой давомида, пандемия шароитига қарамай сайлов ва референдумларда овоз бериш жараёнлари кўплаб мамлакатларда бўлиб ўтди. Шу жумладан Ўзбекистонда ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилмоқда.

2020 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, маҳаллий Кенгашлар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, туман ва шаҳар Кенгашлари бўйича депутатлик ўринлари турли сабабларга кўра бўшаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли “COVID-19 Пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга  депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил 20 сентябрдан эътиборан маҳаллий Кенгашлардаги  бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловлари ўтказилди.

Жумладан, 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бўйича 5 та, шаҳар ва туманлар Кенгашларига 9 та сайлов округида, 27 сентябрь куни Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги шаҳар ва туман Кенгашлари бўйича 31 та сайлов округида, 4 октябрь куни Бухорода 8 та, Жиззахда 4 та, Наманганда 1 та, Самарқандда 16 та, Сирдарёда 4 та, Қашқадарёда 13 та, Хоразмда 1 та сайлов округларида, 11 октябрь куни Андижон вилоятида 13 та, Наманган вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 1 та,   Фарғонада 21 та сайлов округларида, 18 октябрь куни Навоий вилоятида 4 та, Наманган вилоятида 3 та, Сурхондарё вилоятида 11 та, Тошкент вилоятида   2 та сайлов округларида  халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.

Сайловлар олдидан  барча ҳудудларда вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ ва участка сайлов комиссия раислари ва аъзолари, шунингдек, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган онлайн семинарлар  ўтказилди. Унда сайловларни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Сайловларни ўтказишда сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари касаллик юқтириб олишининг олдини олиш мақсадида сайлов тадбирлари санитария-эпидемиологик ва тиббий нуқтаи назардан хавфсизлик талабларига тўла амал қилган ҳолда амалга оширилди.

Хусусан, сайловларга тайёргарлик давомида  МСК қарори талабларига асосан сайловлар ташкилотчилари ва қатнашчиларини Короновирус касаллигини юқтириб олишларини олдини олиш мақсадида санитария карантин қоидаларига қатъий риоя қилиниши йўлга қўйилди. Барча қатнашчилар ҳимоя воситалари ва дезинфекция воситалари билан таъминланди.

Ўтган вақт давомида 5 нафар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенеси ва 15 нафар вилоятлар Кенгаши депутатлари, 129 нафар халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари сайланди.

Шунингдек, 25 октябрь куни Андижон вилоятида 2 та, Сурхондарёда 1та, Наманганда 4 та  сайлов округларида халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгаши депутатлари сайлови ўтказилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида бўшаб қолган ўринлар бўйича келгусида ноябрь ойида Тошкент вилоятида 2та, Қашқадарёда 4 та сайлов округларида халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатиларининг сайловларини ўтказилиши режалаштирилган.

Фуқароларнинг соғлиғи учун хавф солиши мумкин бўлган ҳозирги шароит сайловларни ўтказишда махсус чора-тадбирларни қабул қилиш (ижтимоий масофани сақлаш, санитария чоралари ва чекловлар, сайлов комиссиялари аъзоларини онлайн ўқитиш ва бошқалар) ҳамда янги қонун қоидаларни жорий этишни тақозо этади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳридаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар махсус комиссияси бўшаб қолган сайлов округлари ҳудудлари касаллик аниқланиши бўйича қизил зонага киришини ҳисобга олиб, сайловларни ҳудудда эпидемиологик вазият осойишталиги йўлга қўйилгандан кейин ўтказишни белгилаш бўйича қарор қабул қилган. Шу сабабли бугунги кунга қадар Тошкент шаҳридаги бўшаб қолган ўринларга сайловлар хозирча ўтказилмаган.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати