• eye Специальные возможности
Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
31.10.2020
1533
Грузияда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу сафар сайлов тизими ўзгарди. 120 нафар депутат пропорционал, 30 нафари эса можаритар овоз бериш усулида сайланади. 2016 йилги сайловларда 77 депутат пропорционал, 73 таси можаритар овоз бериш усулида сайланган эди.

Грузияда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу сафар сайлов тизими ўзгарди. 120 нафар депутат пропорционал, 30 нафари эса можаритар овоз бериш усулида сайланади.  2016 йилги сайловларда 77 депутат пропорционал, 73 таси можаритар овоз бериш усулида сайланган эди.

Бу йил парламент томонидан тасдиқланган янги сайлов тизими сайлов субъектлари учун кириш тўсиғини 5% дан 1% гача туширди. Бу галги сайловларда ғолиб чиққан партия 40 фоиздан кўпроқ овоз олган тақдирдагина ҳукумат таркибини тузиши мумкин.

Грузиядаги парламент сайловларида 48 сиёсий партия ва иккита сайлов блоки иштирок этмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг хабар беришича  3.526.023 сайловчи рўйхатдан ўтган, шу жумладан 14 170 нафар сайловчи хорижда ташкил этилган сайлов участкаларида овоз беради. Грузия ҳудудида жами 3657 сайлов участкаси, бундан ташқари 38 мамлакатда 52 та сайлов участкаси ташкил этилди.

127 сайлов участкаси махсус ташкил этилган. Касалхоналарда, махсус меҳмонхоналарда, уйда ва карантинда даволанаётган коронавирус билан касалланган фуқаролар учун кўчма қутилар ёрдамида овоз бериш йўлга қўйилган. Ушбу сайлов участкаларида  жами 10 минг 845 нафар фуқаро овоз бериш жараёнларида иштирок этади.

Марказий сайлов комиссиясининг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси шароитида сайлов участкаларида овоз бериш шифокорларнинг тавсияларига биноан амалга оширилмоқда.

Грузиядаги парламент сайловларини 48 та халқаро (910 кузатувчи) ва 130 дан ортиқ маҳаллий (47 мингга яқин кузатувчи) ташкилотлар кузатиб бормоқда.

Шунингдек, 31 октябр санасида Грузия парламент сайловлари билан бир вақтда Aжария автоном республикаси Олий Кенгашига ҳам сайловлар бўлиб ўтмоқда.