Спорт ходимларни яхши ишлашга ундайди. Айниқса жамоа бўлиб спорт билан шуғулланиш соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади ҳамда ходимларнинг саломатлиги ва кайфиятига ўз таъсирини ўтказади. Хозирги кунда барча ташкилотлар ходимларининг ижтимоий ҳимояси, қўшимча таълим олиш имконияти ва жисмоний саломатлигига алоҳида этибор бермоқда.
Жумладан Марказий сайлов комиссияси ҳам корпоратив спорт маъданиятини ривожлантириш ва тадбирларини ташкил этишни қўллаб қувватлайди. Хусусан комиссия томонидан хафтанинг хар шанба куни футбол мусобақаларини ташкиллаштириш ва спортнинг бошқа машғулотлари билан шуғулланиш жорий қилинди.
Футбол - инсон танасини соғломлаштиришга хизмат қилиш билан бирга жамоада ички муҳитни яхшилайди. Машғулотлар залида шуғулланиш эса меҳнат сифатига ўз таъсирини кўрсата олади. Муҳими, бундай машғулотлар барча спорт турлари орасида қизиқарли ва қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ. Меҳнат самарадорлигига ижобий таъсири эса жуда юқори.