• eye Специальные возможности
“Сайлов – 2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар” номли рисола нашрдан чиқарилмоқда
03.11.2020
1730
Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссияси томонидан “Сайлов – 2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар”  номли рисола ишлаб чиқилди. Мазкур рисола жорий йилнинг 28 октябрь  куни Марказий сайлов комиссиясининг онлайн тарзида бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилди ҳамда нашрга берилди.

Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссияси томонидан “Сайлов – 2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар”  номли рисола ишлаб чиқилди. Мазкур рисола жорий йилнинг 28 октябрь  куни Марказий сайлов комиссиясининг онлайн тарзида бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилди ҳамда нашрга берилди.

Ушбу Ахборот ЎзР МСК томонидан БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида 2020 йил февраль ойида ташкил этилган “Сайловдан олинган сабоқлар” ҳудудий дастури асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган рисола 5 та бўлим, 24 та бобдан иборат бўлиб, унда 2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий вакиллик органлари сайловларига тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ босқичлар батафсил таҳлил қилинган. Шу билан бирга рисолада эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар ўрин олган.

Рисолада шунингдек, мазкур сайлов жараёнларида илк маротаба синов шаклида қўлланилган янги тажриба ва сайловчилар учун яратилган имкониятлар ҳам ўз аксини топди.

Таъкидлаш жоиз, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш самарадорлиги масалаларини муҳокама қилиш мақсадида барча ҳудудларда сайлов жараёнининг ташкилотчилари ва иштирокчилари, шу жумладан барча даражадаги сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жалб қилинган давлат идоралари вакиллари иштирокида 14 та “давра суҳбатлари” ташкил этилди.

Муҳокамалар сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жарёнида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, шунингдек сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини берди ва улар рисолага киритилди.

ЎзР МСК миллий, халқаро ва хорижий кузатувчиларнинг тавсияларини қўллаб-қувватлайди, ва улар мазкур Ахборот билан бирга сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш бўйича навбатдаги чораларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ахборотнинг электрон шакли билан Марказий сайлов комиссиясининг расмий-веб сайтидаги қуйидаги  ҳавола орқали  танишишингиз мумкин.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати