• eye Специальные возможности
Aндижонда бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда
29.11.2020
1452
Бугун 29 ноябрь куни Андижон вилоятидаги Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг 3-Аскар ҳамда Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 17-Марказ сайлов округларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Сайловлар Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган меъёрларга мувофиқ, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилишига алоҳида эьтибор қаратилмоқда.

Хар бир участка сайлов комиссиясида сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларини ҳимоя воситалари билан таъминланиб, уларни касаллик юқтириб олишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга белгиланган тартибда амал қилинмоқда.