• eye Специальные возможности
Қирғизистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади
04.12.2020
1739
2021 йил 10 январь куни Қирғизистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов қонунчилигига кўра, номзодлар сайловолди ташвиқотини 15 декабрдан бошлашлари мумкин бўлади.

2021 йил 10 январь куни Қирғизистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов қонунчилигига кўра,  номзодлар сайловолди ташвиқотини 15 декабрдан бошлашлари мумкин бўлади.

Ҳозир сайлов кампаниясининг навбатдаги босқичи - Қирғиз Республикаси Президенти лавозимига номзодларни кўрсатиш ниҳоясига етди. Хабарларга қараганда, 3 декабрнинг соат 23:59 ҳолатига кўра, Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссияси 21 номзоддан имзо варақаларини қабул қилиб олган.

Муддатидан олдин бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари учун Қирғиз Республикаси сайловчиларининг дастлабки рўйхати Давлат рўйхатга олиш хизмати томонидан тузилган ва 10 ноябрдан бошлаб “Тизме” порталига жойлаштирилган.

Сайловчиларнинг дастлабки рўйхатидан, 10-ноябрь ҳолатига кўра, 3 миллион 544 минг 403 нафар сайловчига оид маълумотлар жой олган.