• eye Специальные возможности
Ўзбекистон делегацияси аъзолари МДҲ ПА Кенгаши Бош котиби билан учрашдилар
10.04.2021
1301
Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров ва МСК аъзоси С.Курбанкуловлар Қирғиз Республикасига ташрифи доирасида МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Бош котиби Д.Кобицкий билан учрашдилар. 

Учрашув давомида Д.Кобицкий Қирғизистондаги кузатувга тайёргарлик жараёни ҳақида  гапирар экан,  МДҲ Парламентлараро ассамблеяси мониторинг гуруҳига Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийлари ва МДҲ ПА Котибиятининг тажрибали кузатувчилари киритилгани ҳамда кузатув географияси сезиларли даражада кенгайтирилганлигини қайд этиб ўтди.  МСК раиси ўринбосари Б.Кучкаров ўз сўзида Қирғизистон Республикаси сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича тажрибасига алоҳида тўхталиб ўтди.

Баҳром Қўчқоров МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчиларига Ўзбекистон Республикасида мамлакат учун муҳим воқеа - 2021 йил октабрдаги президент сайловларига тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисида маълумот бериб ўтди. Томонлар ушбу масала юзасидан парламентлар, давлат идоралари, экспертлар ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар.