• eye Специальные возможности
Тизимли ишлар самараси
28.04.2021
1415
Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш – Президент сайловига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи. Шу жиҳадан Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси ўз вақтида қабул қилинди.  

Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш – Президент сайловига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи. Шу жиҳадан Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси ўз вақтида қабул қилинди.  

Бу босқични амалга оширишга Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда  етакчи таълим ва илмий муассасалари профессор-ўқитувчиларидан иборат катта салоҳиятли гуруҳ йўналтирилгани ишнинг юксак муваффақиятидан далолат. Малака ошириш ва тайёрлаш ишларида мамлакатимизнинг етакчи ҳуқуқшунос экспертлар фаол иштирок этади.

Концепция Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари, сайловни ўтказувчи сайлов комиссиялари тизими, ваколатлари ва вазифалари, сайлов жараёнида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий кузатувчиларининг иштироки, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, сайлов кунига тайёргарлик кўриш, сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш тартиби каби мавзуларни қамраб олган.

Кўриб турганинимиздек, мавзулар ва йўналишлар кўп. Лекин соҳага йўналтирилаётган илмий ва педагогик салоҳияти ҳам шунга яраша - жуда катта.

Семинар-тренинглар 15-21 кишилик кичик гуруҳларда ташкил этилиб, интерфаол усулларда, жумладан, маъруза, видео-дарс, сайлов жараёнларини моделлаштириш, тренинг, симуляция, баҳс-мунозара тарзида олиб борилиши муваффақиятларда муҳим  омил бўлади.  

Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириладиган бундай тизимли ишлар натижасида, сайлов комиссиялари аъзоларининг билим ҳамда кўникмаларининг ошишига эришилади.

Алишер ИСОҚБОЕВ,

Марказий сайлов

комиссиясининг аъзоси.

Наманган вилояти.