• eye Специальные возможности
Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
04.10.2020
2651
2020 йил 4 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Жоғорку Кенеши депутатлари сайловлари бошланди.

2020 йил 4 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Жоғорку Кенеши депутатлари сайловлари бошланди.

Қирғизистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида 200 дан зиёд халқаро кузатувчилар жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) Ижроия қўмитаси миссияси таркибида мамлакатимизнинг чегарадош вилоятларидан  ўттиз нафарга яқин халқаро кузатувчилар иштирок этишмоқда.

Сайлов жараёнларини шунингдек, халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳам кузатиб боришмоқда.

Қиргизистон Республикасининг сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссияси Ахборот бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Қирғизистон Республикаси Жоғорку Кенеши депутатлари сайловларларида овоз бериш учун ташкил этилган сайлов участкалари сони 2475 та бўлиб, улардан 45 таси хорижда жойлашган.

Қирғизистон Республикасида рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг умумий сони 3,523,554 нафар бўлса, уларнинг 32 602 нафари хорижда рўйхатдан ўтган.

Сайловчиларнинг умумий сонидан 47,74 фоизини  эркаклар, 52,26 фоизини  аёллар ташкил этмоқда. 30 ёшгача бўлган сайловчилар сони эса 29,67 фоизга тенг.

Сайловларда 16 та сиёсий партия иштирок этмоқда. Мазкур патиялар томонидан Қирғизистон Республикаси Жоғорку Кенеши депутатлигига 1 957 номзод кўрсатилган. Шулардан 57 нафари ўз аризасига кўра руйхатдан чиқарилган.

Шундай қилиб, Қирғизистон Республикаси парламентига бўлиб ўтадиган сайловлар учун  1912 нафар номзод рўйхатга олинган. Номзодларнинг 618 нафари аёллардир.