Сайлов кодексининг 8, 11, 33, 54–58 ва 102-моддалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори ва 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан маҳаллий ва хорижий (халқаро) кузатувчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган.
Кузатувчилар ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда мустақил ташкил этади.
Участка сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги қароридан норози бўлган номзодлар ёхуд сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари овозларни қайта санаб чиқилишини сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
24 октябрь – сайлов куни соат 20:00да овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси фойдаланилмаган ва бузилган сайлов бюллетенларини санаб чиқади ва юқори чап бурчагини кесиш ёки сайлов бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилади ҳамда уларнинг сонини якуний баённомага киритади.
Маҳаллий, хорижий (халқаро) кузатувчилар иш фаолиятини қай тартибда олиб бориши улар томонидан мустақил ҳал этилади ва Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг қарорларида белгиланган ҳуқуқлардан бир хилда фойдаланади ва мажбуриятларга риоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари унинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ишончли вакилларини ўз хоҳишига кўра мустақил танлайди. Сайлов кодексининг 43-моддасига асосан, ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 1129-сон қарорига асосан Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати Матбуот маркази ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ билан биргаликда сайловолди ташвиқоти мониторинги ташкил этилган. Ҳозирги кунда сайловолди ташвиқотини олиб боришда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади.
Сиёсий партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ушбу сиёсий партиядан кўрсатилган номзод рўйхатга олинган кундан бошлаб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса округ сайлов комиссияси тузилганидан кейин ўз кузатувчилари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.
Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинганидан сўнг Марказий сайлов комиссияси хорижий давлатлар сайлов органлари ва халқаро ташкилотларга Ташқи ишлар вазирлиги орқали таклифнома юборади.
Ташқи ишлар вазирлиги ўз ташаббусига кўра ёки давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, бошқа ташкилот ва муассасалар таклифларига кўра сайловларга хорижий (халқаро) кузатувчиларни таклиф этади.
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам сайловларда хорижий (халқаро) кузатувчи сифатида иштирок этиш истагини билдириб, Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши мумкин.
Округ сайлов комиссиясига, судга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга.
Мумкин, Комиссия аъзоси сайловга олти кун ва ундан кам вақт қолганида коронавирус (COVID-19) инфекцияси билан касалланганлиги аниқланса ёки сайлов кунига қадар коронавирус (COVID-19) инфекциясидан тузалмаган бўлса, шунингдек сайлов куни тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган тақдирда тегишинча Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиясининг қарорига асосан комиссия таркибидан чиқарилиши ва янги аъзо (раис, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоси) комиссия таркибига киритилиши мумкин.