1988 йил туғилган, маълумоти олий – 2011 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтини (бакалавр), 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (магистратура)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – сиёсатшунослик, давлат бошқаруви.
2021 йил 5 мартдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
1957 йил туғилган, маълумоти олий – 1983 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – журналист.
1999 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.
2020 йил 28 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
1985 йилда туғилган, маълумоти олий – 2006 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – минтақашунослик. Рус, инглиз, испан, португал, турк тилларини билади.
2022 йил март ойидан Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.
1979 йил туғилган, маълумоти олий – 2001 йил Қорақалпоқ давлат университетининг бакалавр босқичини, 2003 йил Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос, иккинчи даражали юрист. Илмий унвони доцент.
2021 йил 13 мартдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори лавозимида ишлаб келмоқда.
1989 йил туғилган, маълумоти олий – 2011 йил Тошкент давлат педагогика университетининг бакалавр босқичини, 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг магистратура босқичларини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқ, тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш.
2022 йил 1 мартдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директор ўринбосари лавозимига тайинланган.
1987 йил туғилган, маълумоти олий – 2008 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
2021 йил 29 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи лавозимида ишламоқда.
1983 йил туғилган, маълумоти олий – 2008 йил Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари.
2020 йил 26 октябрдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Канцелярия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
1990 йилда туғилган, маълумоти олий – 2011 йил Қорақалпоқ давлат университети юридик факултетини, 2014 йил Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос, ҳуқуқ магистри. Учинчи даражали юрист.
2020 йил 6 ноябрдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
1980 йил туғилган, маълумоти олий – 2012 йил Ўзбекистон миллий университетини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қайта тайёрлаш курсини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги тарих.
2021 йил 26 апрелдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Моддий-техник таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
1978 йилда туғилган, маълумоти олий – 2000 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи-муҳандис.
2019 йил 4 январдан Марказий сайлов комиссияси Бухгалтерияси бош бухгалтери лавозимида фаолият юритиб келмоқда.