• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Раҳбарият
НИЗАМХОДЖАЕВ ЗАЙНИДДИН МАХАМАТОВИЧ
НИЗАМХОДЖАЕВ ЗАЙНИДДИН МАХАМАТОВИЧ

1954 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - даволаш иши, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш  масалалари қўмитаси раиси,  2020 йил 20 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Зайниддин Низамходжаев  2014 йил “Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони билан мукофотланган.

2021 йил 5 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси лавозимига сайланган.

КУЧКАРОВ БАХРОМ ТУЛКИНОВИЧ
КУЧКАРОВ БАХРОМ ТУЛКИНОВИЧ

1972 йилда туғилган, олий маълумотли - 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, иқтисодчи.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Юридик хизмати раҳбари, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, 2020 йил 25 майдан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Б. Кучкаров 2002 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

2021 йил 5 февралдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.

МАМАТОВ ХУДОЁР ТЕШАЕВИЧ
МАМАТОВ ХУДОЁР ТЕШАЕВИЧ

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги ҳуқуқшунос. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор. 2005-2012 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 2012-2017 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова  номидаги Республика суд экспертиза марказининг директори. 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб, 2019 йил 19 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, Котибият раҳбари этиб сайланган.