• eye Махсус имкониятлар
Кўп бериладиган саволлар

Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади. Марказий сайлов комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради.

Инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида сайлов қонунчилиги ва амалиётини умумэътироф этилган халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш жуда муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимизда эркин ва демократик сайлов ўтказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни холисона ва ҳаққоний баҳоланишидан Марказий сайлов комиссияси манфаатдор ҳисобланади.

Халқаро кузатувчиларнинг хулосалари эркин ва демократик сайлов ўтказишдаги энг муҳим элементни ташкил этади ва уларда сайлов соҳасидаги ишларнинг реал ҳолати, ютуқлар ва камчиликлар яққол намоён бўлади.

Халқаро кузатувчиларнинг тавсиялари сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга, сайлов соҳасида қилинган ишларни сарҳисоб қилишга ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилашга хизмат қилади.

Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 1129-сон қарорига асосан Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати Матбуот маркази ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ билан биргаликда сайловолди ташвиқоти мониторинги ташкил этилган. Ҳозирги кунда сайловолди ташвиқотини олиб боришда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади.

ОАВ вакили сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш сайлов куни овоз бериш хоналарида, шу жумладан овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиш каби ҳуқуқларга эга.

Кузатувчиларнинг ваколат муддати уларга мандат берилган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан такрорий овоз бериш ёки такрорий сайлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда хорижий (халқаро) кузатувчилар мандати тегишли муддатга узайтирилади.

Cайлов комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин. Сайлов комиссиялари сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний шахсларнинг Сайлов кодекси талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади. Сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.

Сайлов кодексининг 32-моддасига кўра сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади. маълумот учун: бу йил сайлов бюллетени ўзбек (кирилл, лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифболарида) қорақалпоқ ва рус тилларида нашр этилди. 

Сайлов бюллетенига қўшимчалар киритилмади. Бироқ, сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойини киритиш талаби Сайлов кодексидан чиқариб ташланди.

Сайлов участкасида сайловга оид қонунчилик ва халқаро нормалар талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, кузатувчи ўз кузатувлари тўғрисида ушбу участка сайлов комиссияси аъзоларига уларнинг ишига аралашмаган ҳолда маълум қилиши, шунингдек юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериши мумкин.

Участка сайлов комиссияси овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш чоғида келиб тушган шикоятларни (аризаларни) кўриб чиқади. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома тузишдан олдин комиссия фаолияти бўйича эътирозлар, шикоятлар бор-йўқлигини аниқлайди, комиссияга келиб тушган эътироз, шикоятларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

Кузатувчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида маъмурий судга шикоят қилиши мумкин.

Oвозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этиш кузатувчиларнинг ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик масаласи улар томонидан мустақил ҳал этилади.