Ҳа, иштирок этади. маълумот учун: оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.
Агар рўйхатда йўқ бўлса фуқаронинг озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхатига киритиш орқали овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.
Сайлов куни кўзи ожиз сайловчининг турган жойида овоз беришини ташкил этишда трафаретдан фойдаланиш мумкин.
Шуни инобатга олган ҳолда Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан 2021 йил 30 сентябрдаги 1136-сон қарори билан ҳар бир сайлов участкасига икки донадан трафарет етказиб бериш белгиланди. Заруратга қараб, трафаретлардан бири сайловчининг турган жойида овоз беришини ташкил этиш учун фойдаланилади.
Сайлов очиқ ва ошкора ўтказилади. Сайловни очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказишда ОАВлар роли муҳим аҳамиятга эга бўлиб, аккредитация бўйича тартиб таомилларига риоя қилиб, мурожаат қилаётган ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВларни аккредитациядан ўтказиш режа асосида эмас, балки қонунчилик талаблари асосида амалга оширилади.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ҳолда тўланади.
Таклифномани берилмаганлиги фуқароларнинг сайловда қатнашиш ҳуқуқларини чекламайди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 27-28-моддалари талабига кўра сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзилига оид маълумотлар киритилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 25-моддаси талабига кўра, бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин емас.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 55-моддаси талабига кўра, сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 55-моддасига мувофиқ овоз бериш жараёнида эхтиётсизлик туфайли бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра алмаштириб берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 4-моддаси талабига кўра, сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.