Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Марказий сайлов комиссиясининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 30 сентябрдаги 1136-сон қарорига мувофиқ кўзи ожиз сайловчиларнинг сайлов бюллетенини тўлдиришда фойдаланишлари учун ҳар бир сайлов участкаси икки донадан Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафаретлар билан таъминланади.