• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Мамнуният билан қайд этиш лозим, 2019 йил 20 сентябрь янгиланиб, яшариб, демократик тараққиётининг янги саҳифаларини очиб, шиддатли инсонпарвар ислоҳотларни амалга ошириб дунё ҳамжамиятига уйғунлашиб бораётган Ўзбекистонимиз ижтимоий-сиёсий хаётида сўзсиз тарихий ахамиятга молик сана сифатида мухрланиб қолади.
Ҳар бир ўтаётган кун бизни жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларга яқинлаштирмоқда.
Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар: миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшишда яна бир муҳим амалий қадам бўлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд ИСТАМОВ билан суҳбат.
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида изчиллик билан амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар бераётган юксак самаралар халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва янада кенгайтиришга қаратилган ҳаётий қонунлар қабул қилинаётганида ҳам ўз инъикосини топмоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби, сайлов қонунчилигининг ҳам либреаллаштирилаётгани, ўз навбатида, сайловларни очиқ-ошкора, шаффоф, демократик ва умумэътироф этган принциплар асосида ўтказишга хизмат қилади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим қилган Мурожаатномада: “Келгуси йили мамлакатимизда Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга навбатдаги сайлов ўтказилади. Юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёргарлик ишларини бошлашимиз зарур”, деб таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури”нинг 10-банди ижроси бўйича 2019 йил 27 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлган вақт ичида Республикамиз бўйича маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари тузилди.
Маьлумки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сайлов комиссиялари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар учун округ ва участка сайлов комиссияларини аъзолигига номзодларни тавсия этиш механизмлари ёритиб берилган.
Депутатликка номзодлар ўз сайловолди дастурини сайловчиларга таништирар экан, ушбу жараённи янаям аҳолининг чуқур қатламлари ҳамда ҳар бир сайловчига етиб бориши учун ўзининг ишончли вакиллари билан ҳамкорликда иш ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 24 сентябрь куни ўтган навбатдаги мажлисида сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилди.