• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Юртимизга келган ташвишнинг аввалида дилимизга бостириб кирган хавотиру таҳликалар тезда чекиниб, ўрнини халқимизга хос интизом, саришталик, аҳиллик ва бирдамлик эгаллади.
Савоб иш, эзгу амалдан минг-минглаб одамларнинг кўнгли ёришди. Айниқса, депутатнинг камтарлиги, ўзини кўз-кўз қилишни асло истамагани кўпчиликни ҳайратга солди. Бу воқеага шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди, албатта.
Аввалига уйда ўтиришга кўникиш осон бўлмади. Айниқса, на таътил, на дам олиш куни-ю на байрам нималигини билмай ишлашга “ўрганиб кетган” захмат аҳлининг кўникиши қийин кечгани аниқ. Аммо хонанишинликда  ҳам ҳосият бор экан.
Айни кунларда мамлакатимиз ва бутун дунё ҳамжамияти таҳликали ва синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Барча бирдамликда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш олиб бормоқда.
​​​​​​​Арманистонда Конституциявий суднинг кўпчилик аъзолари истеъфоси тўғрисидаги 5 апрелга белгиланган референдуми камида 50 кунга қолдирилди. Бу COVID-19 коронавируси тарқалиши туфайли Aрманистон ҳукумати бир ой давомида фавқулодда ҳолат  жорий этгани билан боғлиқ.
Қирғизистон Республикасида жорий йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган Баткен, Жалолобод, Норин, Иссиқкўл, Чуй, Ўш вилоятлари ва Ўш шаҳри маҳаллий кенгашлари депутатлари сайловлари қолдирилди. 
Жорий йилнинг 13 март куни Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишда иштирок этган 70 нафар республика эксперт-тренерларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, МСК Ўқув маркази ходимлари иштирок этди.  
Бугун ўзбек тилининг мавқеи ва мақомини тубдан юксалтириш масаласи давлатимиз ва ҳукуматимизнинг алоҳида эътиборида. Чунки бунга эҳтиёж ҳар қачонгидан кўра катта. Одамларни энг қувонтирган жиҳат эса амалий ишларга кенг миқёсда киришилаётгани.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш натижалари бўйича ЯКУНИЙ АХБОРОТИ