• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Шу йил 8 январь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайловини ўтказиш муддатлари ва ўтказиладиган жойлари белгиланди.
Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги расмий сайтида “Парламент сайловлари – Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар кўзгуси” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Жорий йилнинг 8 январь куни Марказий сайлов комиссияснинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Cенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати сайловига оид айрим ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлаш масалалари ўрин олди.
2020 йилнинг 8 январь куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази (Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 16-уй)да Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.
Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 32 нафари ёки 21,3 фоизи фан-таълим соҳаси вакиллари, 23 нафари ёки 15,3 фоизи банк, молия ва иқтисод соҳаси вакиллари, 21 нафари ёки 14 фоизи ҳуқуқшунослар, 21 нафари ёки14 фоизи жамоатчилик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари,12 нафари ёки 8 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари саналади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 25 та сайлов округларидан 2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатлар РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин қизлар, 39 нафарини ёки 26 фоизини олдин ҳам Қонунчилик палатаси депутати бўлганлар ташкил этади.
Дастлабки ҳамда такрорий овоз бериш натижасида, яъни сайловларнинг умумий якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича депутатлик ўринларига эга бўлдилар: