Янгиликлар
12.11.2019
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор туманида Марказий сайлов камиссияси ўқув маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зарбдор туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Биз бахтли келажагимиз учун овоз берамиз” шиори остида туман ёшлар ташкилотининг етакчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
12.11.2019
2019 йилнинг 12 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
11.11.2019
2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади. Бўлажак сайловларни ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш ишлари тобора қизғин кечмоқда. Сайловда иштирок этиш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг масъулиятли давр ҳисобланади. Ахир, ҳар бир фуқаро овози мамлакат тақдири ва унинг эртанги тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Бу йилги сайловлар Ўзбекистонда мутлақо янги шароитда ўтказилади. Шу кунларда Ватанимизнинг барча ҳудудларида сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнида ушбу сиёсий кампанияга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад сайлов қонунчилигидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.
09.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан жорий йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Фарғона шаҳрида “Биз сайлов қонунчилигини ўрганамиз!” вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди.
09.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 9 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон "Адолат" СДП партиясининг раҳбари ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.
08.11.2019
8 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Сайлов-2019 талаба-ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати кўрнишида ташкил этилди.
08.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 8 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.
08.11.2019
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидан Россия Федерациясида очилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг гувоҳномалари намуналарини тасдиқлаш, Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш каби масалалар ўрин олди. Шунингдек, Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилояти бўлимининг сайлов жараёнига тайёргарлиги ҳақидаги ахбороти тингланди.
08.11.2019
Номзодлар ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибди сайловчиларга тақдим етилиши лозим
07.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 7 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Халқ демократик партиянинг раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.