Янгиликлар
01.11.2019
Сайловчиларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини янада фаоллаштириш мақсадида, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача ўтказилаётган Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги тадбирларида аҳолининг кенг қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, сайловларда биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий хизматчилар – мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллатлар вакиллари фаол иштирок этмоқда.
01.11.2019
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТ Тараққиёт дастури “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг маъмурий судлари судьялари иштирокида семинар ташкил этилди.
01.11.2019
Мамлакатимизда жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Айни кунларда Фарғона вилоятида Олий Мажлис қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 17 та, вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та ҳамда шаҳар ва туманлар кенгашларига сайлов ўтказувчи 567 та округ сайлов комиссиялари тузилган бўлиб, сайловчилар жами 1 минг 50 та сайлов участкасида ўз номзодлари учун овоз берадилар.
01.11.2019
2019 йилнинг 1 ноябрь куни Тошкентда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида “Сайловда фаоллик асл ватанпарварликдир” мавзуида семинар ўтказилди.
01.11.2019
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда МСК аъзолари, сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
01.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 58-моддасига кўра, давлат жамоат бирлашмаларининг манфаатларини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
31.10.2019
Бундан бир мунча муқаддам Марказий сайлов комиссияси 22 декабрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти вакилларини кузатувчи сифатида иштирок этишлари юзасидан таклиф билан чиқган эди.
31.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Конституция инсон ҳуқуқларига содиқликни эълон қилиб, демократияга садоқатни намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб қабул қилинганлиги кўрсатилган.
31.10.2019
Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловлар арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.
31.10.2019
Айни кунларда мамлакатимизда 20 октябрдан – 20 ноябрга қадар Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Турли манфаатдор ташкилотлар, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур учрашув ва семинарларда МСКнинг котибият аъзолари томонидан сайловга оид кенг қамровли мавзулар юзасидан суҳбатлар олиб борилмоқда. Шундай тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 31 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда Тошкент давлат юридик университетида бўлиб ўтди.