Янгиликлар
31.10.2019
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 53 та сайлов участкаси тузилди.
31.10.2019
Марказий сайлов комиссияси аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари самардорлигини янада юксалтириш мақсадида, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказишга қарор қилди.
30.10.2019
Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
30.10.2019
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Ёшлар марказида "Менинг овозим-ватаним келажаги" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 109-Қўштепа сайлов округи комиссияси, вилоят ва туман сайлов комиссияси аъзолари, туман ёшлар иттифоқи кенгаши, адлия ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
30.10.2019
Ўзбекистондаги ислоҳотлар дунё ҳамжамияти эътиборида экан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, хусусан, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга.
30.10.2019
Марказий Сайлов комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан талаба ёшлар ўртасида «Мен сайловга тайёрман!» республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.
30.10.2019
Шу йил 28 октябрь куни Олмазор туманидаги Турин политехника институти биносида Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 12 та, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 6 та ва Олмазор тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та округ сайлов комиссиялари аьзолари учун ўқув семинари ўтказилди.
30.10.2019
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан 2019 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” учрашувлари қизғин давом этмоқда. Мазкур тадбирларга аҳоли ва айниқса ёшларни ҳам жалб этишга асосий эътибор қаратилган.
30.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда миллий сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларнинг моҳиятига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда инспекция марказий аппарати, Тошкент филиали ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
29.10.2019
2019 йил 29 октябрь куни Тошкент архитектура ва қурилиш институтида талабалар ва шу йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда биринчи марта овоз берувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.