• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1120 Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида
14.09.2021
1422

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1120                                                      2021 йил 14 сентябрь

 

Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдураҳимович АБДУҲАЛИМОВни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг
14, 16 ва 40-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Баҳром Абдураҳимович АБДУҲАЛИМОВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З.Низамходжаев