• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1121 Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида
14.09.2021
1430

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1121                                                      2021 йил 14 сентябрь

 

Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Раис                                                                               З.Низамходжаев