Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1127 2021 йил 15 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод А.К. Қодировнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Келдиевич Қодировнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Келдиевич Қодировнинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинсин:
Абдурахмонов Миродил Абдуллаевич |
|
ЎзМТДП Марказий кенгаши раисининг мафкуравий масалалар ва ОАВлар билан ишлаш бўйича ўринбосари |
Романов Тажибай Ниетуллаевич |
|
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси, “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмаси раҳбари |
Оманов Хамиджан Камилович |
|
ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши раиси |
Хусейнова Абира Амановна |
|
Бухоро давлат тиббиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси профессори |
Назарқосимов Сарвар Инатиллаевич |
|
Жиззах давлат педагогика институти ёшлар масалалари бўйича проректори |
Ражабов Илхом Мустафаевич
|
|
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши раиси |
Маматкаримов Одилжон Охундедаевич |
|
Наманган муҳандислик-технология институти ректори |
Ахтамов Акбар |
|
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошқаруви раиси – ижрочи директори |
Боқиев Фарход Эсанович |
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
Бўтаева Бахтигул Абрахматовна |
|
Қизириқ туманидаги 17-мактаб директори |
Кариева Мунира Джураевна |
|
“Jurabek laboratories” қўшма корхонаси раҳбари |
Исламова Хурсаной Низомовна |
|
Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари |
Бабаджанов Баходир |
|
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши қошидаги фахрийлар кенгаши раиси |
Махматмуминов Сайфулла Набиевич |
|
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси |
Мухамеджанова Фируза Хатамджановна |
|
ЎзМТДП Марказий кенгаши раисининг хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари |
2. Ишончли вакилларга белгиланган тартибда гувоҳнома топшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклатилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев